
Иқтисод
Рақамли иқтисодиётнинг янги йўналишларини ривожлантириш ҳисобига ярим миллион иш ўрни яратилади
Президент робототехника, компьютер ўйинларини яратиш, стартаплар ва бошқа истиқболли йўналишларда йилига 1 миллион нафар ёшни ўқитиш вазифасини қўйди. Бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантириш, онлайн таълим платформалари ва қисқа муддатли рақамли курсларни тезроқ ишга тушириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириб, уларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
